Қозоғистон заводи Ўзбекистон армиясига тунда кўриш қурилмаларини етказиб берди
Завод Тошкентда ўтган йилнинг сентябрида ташкил этилган “Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи” саноат кўргазмасида ўзининг электрон-оптик маҳсулотини намойиш этган.
Қозоғистоннинг "КАЕ" корхонаси томонидан 2017 йилнинг охирида Ўзбекистон Қуролли кучлари эҳтиёжи учун тунда кўриш асбобларининг дастлабки партияси етказиб берилди. Бу ҳақда "Казахстан инжиниринг" компанияси матбуот хизмати хабар қилган.
Тарқатилган хабарда кўрсатилишича, завод Тошкентда ўтган йилнинг сентябрида ташкил этилган “Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи” саноат кўргазмасида ўзининг электрон-оптик маҳсулотини намойиш этган.
Ўзбекистон томони бу маҳсулотга қизиқиш билдирди ҳамда икки томонлама келишув имзолади. Қозоғистоннинг тунда кўриш ускуналари синовлардан муваффақиятли ўтган. Ўзбек шериклар экспорт маҳсулоти қаторининг кенгайишидан манфаатдорлиги айтилади.