Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга сафар қилади
(last modified Sat, 10 Feb 2018 05:57:19 GMT )
феврал 10, 2018 10:57 Asia/Tashkent
  • Корея Республикаси бош вазири ўринбосари
    Корея Республикаси бош вазири ўринбосари

Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон сешанба куни Тошкентга ташриф буюради ва ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.

Бу ҳақда “Жаҳон” ААга таяниб Кун.уз сайти хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон Молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади. 

Қайд этилишича, бу президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни рўёбга чиқаришда янги босқичга айланади.