Ўзбекистонда Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири кенг нишонланди
-
Ўзбекистонда Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири кенг нишонланди
Тошкент шаҳрида Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири қизғин нишонланди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва халқаро ташкилотларнинг намояндалари ҳамда элчилар иштирокида қизғин нишонланди .
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Тошкентдаги элчиси Баҳман Оғоризойи исломий инқилоб ғалабасига бағишланган байрам тадбиридаги чиқишида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажмининг ошиб бораётганига ишора қилиб шундай айтдики, икки юртнинг юк ташиш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликлари айни пайтда янада кенгайиб бормоқда.
Эроннинг Ўзбекистондаги элчисига кўра, икки мамлакат минтақа хусусан Афғонистон масаласини ҳал этиш учун конструктив ва самарали маслаҳатлашувларни амалга оширмоқда.
Эрон исломий жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а. ҳазратларининг раҳбарлигида 1979 йил 11 феврал куни Эрон исломий инқилоби паҳламий режими устидан ғалаба қозонган эди.