“Ўзбекистон темир йўллари” Қирғизистондан ташилувчи барча юкларга чегирма тақдим қилди
(last modified Tue, 13 Feb 2018 06:03:24 GMT )
феврал 13, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • “Ўзбекистон темир йўллари” Қирғизистондан ташилувчи барча юкларга чегирма тақдим қилди
    “Ўзбекистон темир йўллари” Қирғизистондан ташилувчи барча юкларга чегирма тақдим қилди

Ташилаётган юклар 300 минг тоннани ташкил қилса, унда кейинги юклар 30 фоизлик чегирма билан ташилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабригача Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари йўналишида ва орқа йўналишда Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтилувчи барча турдаги юклар ташилишига чегирма тақдим қилди.  

Барча юклар ташилишига 20 фоизлик чегирма тақдим қилинган. Ташилаётган юклар 300 минг тоннани ташкил қилса, унда кейинги юклар 30 фоизлик чегирма билан ташилади.

Ёрлиқ