Ӯзбекистонда бир йилда 230 ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди
(last modified Mon, 19 Feb 2018 04:20:43 GMT )
феврал 19, 2018 09:20 Asia/Tashkent
  •  Ӯзбекистонда бир йилда 230 ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон 2017 йили 230 нафар ички ишлар вазирлиги ходими жиноий жавобгарликкка тортилган. 8 минг 32 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.

ЎзАга интервью берган Ички ишлар вазири қўл остидаги ходимларга интизомий чоралар кўрилгани ва айримлари жиноий жавобгарликка тортилганини айтган.

"Шунинг учун ҳам биз домий равишда сафларимизни нопок ходимларидан тозалаб келмоқдамиз. Масалан, 2017 йилда хизмат интизомини бузганлиги учун 8 минг 32 нафар ходим интизомий жазога тортилди. Шундан 230 нафари турли жиноятларни содир қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди", деган у.

Вазир 230 нафар жиноят содир этган ички ишлар ходимларининг айнан қайси соҳада жиноят қилгани тўғрисида изоҳ бермаган.

Уларга қандай жазо берилгани борасида ҳам маълумот йўқ.

Ўзбекистонда ҳокимият алмашгач Ички ишлар ходимларига нисбатан жиноий иш очилаётгани тўғрисида хабарлар чиқа бошлади.

Ўтган йилнинг 16 декабр куни Тошкент вилоят Зангиота туман Ички ишлар бошқармаси раҳбари Улуғбек Жабборов тумандаги хўроз жанги ташкилотчиларидан пора олгани учун 5 йилга қамалгани хабар берилганди.

 

Ёрлиқ