Эронга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Беш нафар ўзбекистонлик аёл Эронга ўтиш учун Озарбайжон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтаётганида Озарбайжон давлат чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эрон томонга йўналган излар аниқланган. Тезкор чоралар натижасида чегара бузувчилар қўлга олинди – улар тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркак бўлиб чиқди.
Ўша куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган икки нафар аёл — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланган.