Тошкентда телефон-террорчиси қўлга олинди
(last modified Sun, 25 Feb 2018 14:18:44 GMT )
феврал 25, 2018 19:18 Asia/Tashkent
  • телефон-террорчиси
    телефон-террорчиси

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкентда аламзада эркак метрони портлатиш билан таҳдид қилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Ҳодиса 22 февраль куни кундузи содир бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқ Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов томонидан амалга оширгани аниқланган.

Телефон-террорчиси қўлга олинган.

"1009" хизматига қўнғироқ қилиб, ўзини "Дониёр Холиқов" деб таништирган шахс "Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади", деб айтган ва гўшакни қўйиб қўйган.