Тошкент шаҳрида милиция ходими калтакланди
(last modified Wed, 07 Mar 2018 06:22:53 GMT )
март 07, 2018 11:22 Asia/Tashkent
  • милиция ходими калтакланди
    милиция ходими калтакланди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади, бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарида айтилган.

"Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5-март куни соат кеч соат 23.15ларда Спутник даҳасида яшовчи 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган "Ким-чи" кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар", — дейилади хабарда.

Натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Казлинка ва Шейклар қўлга олинган.