Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Хмеймим авиабазасига қўниш чоғида Россиянинг Ан-26 транспорт самолёти қулагани хабар берилган эди. 32 киши ҳалок бўлган – 26 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси. Самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр масофа қолганида ерга қулаган.