Расмий Тошкент Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади
(last modified Tue, 13 Mar 2018 08:53:42 GMT )
март 13, 2018 13:53 Asia/Tashkent
  • Расмий Тошкент Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади
    Расмий Тошкент Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади

Давра суҳбати доирасида иштирокчилар очиқ мулоқот ва мунозалар тарзида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи муҳим институтлари билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоялар ва таклифларни муҳокама қилишади

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 14 март куни Тошкентда "Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар" мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги янги Стратегиясининг ишлаб чиқилиши доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти, Европа Иттифоқи делегацияси ва Фридрих Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Давра суҳбати доирасида иштирокчилар очиқ мулоқот ва мунозалар тарзида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи муҳим институтлари билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоялар ва таклифларни муҳокама қилишади.