Бухорода одамлар қӯшиқ эшитгани учун ҳам қамалган (ВИДЕО)
(last modified Fri, 16 Mar 2018 15:14:47 GMT )
март 16, 2018 20:14 Asia/Tashkent

Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолиф сиёсатчи Насрулло Сайид айтишича, "қўшиқ эшитди" деб бир инсонга жиноят иши очишдек ғайриинсоний, ғайриқонуний амалларга Бухоро вилоятидаги Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари қўл урганлар.  

 Бухоро вилоятидаги ҳозир Давлат Хавфсизлик хизматига айлантирилган идора ходимларининг ўзбошимчаликлари ва қўл урган жиноятлари ҳақида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи айтди.

 Мухолифат аъзоси Насрулло Сайиднинг айтишича таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг 2005 йилги Андижон қирғинига бағишлаб айтган қўшиғини тинглаган, деган айблов билан унинг устидан жиноят иши очилган, айни айблов билан Бухоро вилоятида бир неча инсонни қамашган.

Насрулло Сайид Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган, ҳозир Канадада сиёсий бошпана олган.

Насрулло Сайид бирор бир жиноят содир этмагани, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иш мантиқсизлик экани ҳақида Ўзбекистон парламенти, масъул вазирлик ва идораларига бир неча йиллардан буён мурожаат қилади, аммо унга нисбатан жиноят иши бекор қилингани йўқ.

Шунингдек, унинг Ватанга қайтишига изн беришларини сўраб Ўзбекистон раҳбариятига қилган мурожаатлари ҳам жавобсиз қолган.

Ёрлиқ