ШОК! Трамп Путинни табрикламоқчи эмас
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни сайловда эришган ғалабаси билан табрикламоқчи эмас. Бу ҳақида журналистларга АҚШ раҳбари ёрдамчиси Хоган Гидли хабар қилди.
Айни дамда Россия президентини кўплаб мамлакатлар раҳбарлари ғалаба билан табриклашди. Табриклаганларнинг тўлиқ рўйхати Кремль расмий саҳифасида эълон қилинган
“У Путин эришган ғалабадан хабардор, лекин Трамп ва Путин орасида телефон суҳбати ўтказиш режалаштирилмаган”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, Гидли Оқ уй Путиннинг ғалабасидан “ҳайрон қолмаганини” ва АҚШ ҳукумати Россия билан муносабатларини давом эттиришини, лекин бирор жойда Москва Вашингтон манфаатларига хавф солса, уни “тўлашга мажбур қилишини” хабар берган.
“Биз ўзимиз манфаатдор бўлган ҳолларда, бирга ишлашимиз мумкин бўлган соҳаларни қидирамиз”, — деди Гидли журналистларга.
Sputnik радиоси эфирида Иқтисодиёт олий мактаби сиёсатчиси Андрей Суздальцев Американинг ушбу ҳатти-ҳаракатига баҳо берди.