Туркманистондаги сайловда Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштирок этади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i31296
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 март куни Туркманистон Мажлис депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади
(last modified 2018-08-22T17:54:31+00:00 )
март 22, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Туркманистондаги сайловда Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштирок этади
    Туркманистондаги сайловда Ўзбекистондан халқаро кузатувчилар иштирок этади

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 март куни Туркманистон Мажлис депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация 2018 йил 25 март куни Туркманистон Мажлис депутатлари сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган. 

Ўзбекистон делегациясидан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, Туркманистон билан чегарадош Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг халқаро кузатувчилари МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибларида сайловда иштирок этиши кутилмоқда.