Фарғона вилояти ИИБ қидирувида бўлган биринчи қочқин ўз ихтиёри билан хориждан қайтди
(last modified Sun, 25 Mar 2018 18:50:47 GMT )
март 25, 2018 23:50 Asia/Tashkent
  • Хориждан қайтган Ботиржон Ибрагимов ота-онаси билан кўришмоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати сурати.
    Хориждан қайтган Ботиржон Ибрагимов ота-онаси билан кўришмоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати сурати.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган марғилонлик Ботиржон Ибрагимов ўз ихтиёри билан хориждан Ўзбекистонга қайтди.

Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, Фарғона ИИБ томонидан қидирувда бўлган Ботиржон Ибрагимов ўз ихтиёри билан қайтиб келгани сабабли, унга қамоқ жазоси тайинланмасдан, оиласи бағрига топширилган.

У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244’1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) билан айбланиб, қидирувга берилган эди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Умиджон Солиевнинг  айтишича, Ботиржон Ибрагимов диний айбловлар билан қидирувга берилган шахсларнинг оилалари билан ишончли суҳбатлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистонга қайтган қидирувдаги биринчи одам бўлди:

Матбуот котибининг айтишича, қидирувдагиларга нисбатан очилган жиноят ишлари, уларга нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилмасдан тергов қилинади:

Самарқанд вилояти ҳокими ва куч ишлатар тизимлари раҳбарлари қидирувга берилган хориждаги ўзбекистонликларни ватанга қайтишга даъват қилди.Вилоят ҳокими Туроб Жўраев 12 март куни ўтказган йиғилишда Ўзбекистонга қайтганларни қамамасликка ўзи кафил бўлишига ваъда берди.

Ёрлиқ