Толибон гуруҳи Тошкент анжумани натижаларига аксиламал кўрсатди
(last modified Thu, 29 Mar 2018 12:42:47 GMT )
март 29, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Тошкент анжумани
    Тошкент анжумани

Толибон гуруҳи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Тошкентда ўтказилган Халқаро анжуманга кўрсатган аксиламалида АҚШ Афғонистон ҳудудини тарк этиши керак деб эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Толибон гуруҳи  Тошкент йиғилиши натижаларига кўрсатган аксиламалида, Халқаро ҳамжамиятига хитобан,  бегона ҳарбий кучлар хусусан АҚШ армиясини аралашиши билан Афғонистонда тинчликни ўрнатиш мумкин эмас. Халқаро ҳамжамият   бегона ҳарбий-кучларни ушбу мамлакат ҳудудидан чиқаришга ҳаракат қилиши керак деб  таъкидлади.

Толибон гуруҳи шунингдек  Афғонистонда АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилгани шубҳасиз бутун минақа мамлакталари зарарига ҳал бўлмоқда деб қўшимча қилган.

Айтиш керакки ўтган сешанба куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларига бағишланган Халқаро конференция сўнггида чиқарилган  баёнотда,  Афғонистон ва Толибон ўртасида музокараларни қайта бошлаш зарурлиги таъкидлаганди.

Бу баёнот моддаларидан бирида Афғонистон миллий ҳокимияти ва яхлитлигини ҳурмат қилиниши ва бу мамлакат ички ишларида  аралашмаслик кераклиги келтирилган.

 

Ёрлиқ