Ўзбекистон давлати Покистон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр
(last modified Sat, 21 Apr 2018 06:32:40 GMT )
апрел 21, 2018 11:32 Asia/Tashkent

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раисининг мовини, Покистон милилй хавфсизлик хизмати маслаҳатчиси билан учрашганида дедики, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар минтақа ва Марказий Осиё манфаатидадир

Ўзбекистон миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг муовини Маҳмудов  Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун  Ўзбекистон давлатини ҳардоим ҳаморилк қилишга тайёр эканлигини таъкидлаши билан Покистон давлатини бу заминдаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Покистон миллий хавфсизлик хизмати маслаҳатчиси ҳам  бу учрашувда барча соҳалада хусусан хавфсизлик масалаларда Исломобод давлатини Тошкент билан ҳамккорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Бундан олдин ҳам Ўзбекистон ТИВ раҳбари  Покистонга уюштирган сафарида Исломободда покистонлик касбдоши билан учрашганида  БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тизилмалар чорчубасида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларини янада кенгайтиришни таъкидлаганди.

Сўнгги учрашув жараёнида ўзбек ва покстонлик масъуллари ўртасидаги музокаралар ҳам  ҳар икки давлатни  минтақада хафсизликни таъминлаш шунингдек  ўзаро муносабатларни  янада мустаҳкалаш учун ташлаётган янги одимларининг тасдиғидир.

 Шу сабабдан  Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комиловни Исломободга уюштирган сафарида томонлар  турли соҳалар хусусан савдо-иқтисодий,  инвестиция, транспорт, алоқа -коммуникация ва туризм тармоқларида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш қарорига келдилар.

Аммо ҳақиқат шудирки,  икки томонлама алоқаларни кенгайтиришда турли параметларнинг таъсири ҳам бор. Улардан бири сифатида  Ўзбекистон давлатини Осиё жанубидаги Покистоннинг ашаддий рақиби бўлган Ҳиндустон билан  анъанавий ҳамкорликларига ишора қилиш мумкин.

 Ўзбекистон ва Ҳиндустон ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносабатларнинг тарихи ҳам шўролар иттифоқи замонига бориб тақалади.

Бундан ташқари шўролар иттифоқини парчаланишидан кейин ҳам  Афғонистон ичкарисидаги мувозанатда Исломобод давлатининг ошкора ва яширин дахолатлари - аралашиши   Покистон ва Марказий Осиё республикалари жумладан Ўзбекистон билан алоқаларига соя солганди. Зеро Афғонистондаги нотинчликлар ва уруш  Марказий Осиё республикаларига ҳам салбий таъсирини етказиб бу минтақа раҳбарларининг асосий муаммоларидан бирига айланган.

 Бунга илова Ўзбекистон республикаси Ислом Каримов ҳукумат замонидан кейин ва Шавкат  Мирзиёев бошчилигидаги янги ҳукуматни иш бошлагани ортидан,  халқаро, минақа ва бутун жаҳон миқёсидаги ташқи сиёсатлари ва ҳамкорликларини қайта кўриб чиқишга бошлади.

 Шу боисдан Покистон давлати билан алоқаларни қайта кўриб чиқиш Тошкент давлатини янги мақсадларидан эканлиги назарга ташланмоқда.

 Шу билан бирга Тошкент давлатини Исломобод давлати билан ҳамкорликларини кенгайтириш Тошкентнинг анаъанавий ҳамкорларидан бўлган Ҳиндустонда билан алоқаларига салбий таъсир ўтказишини истамайдилар.

Ўтган йили ҳам Ўзбекистон давлат раҳбарлари  Покистон билан муносабатларини қайта кўриб чиқишидан олдин  қўшни бир мамлакат сифатида Афғонистон билан иқтисодий ва хавфсизлик кемаларидан ҳамкорликларини янада мустаҳкамлашни иш дастурида жой бердилар.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтиришлари билан, ўзаро савдо- иқтисодий айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштиришгани айтилади.

Ушбу мақсадга эриша олиш учун Афғонистонда тинчликни ўрнатиш ва икки мамлакат чегараларидаги хавфсизликни таъминлаш зарурий бир амрга айланган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам миллий манфаатларини таъминаш учун минтақа ва қўшний мамлакатлар билан максимал даражада алоқалари ва ҳамкорликларини кенгайтиришни энг асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган.

Айни шу мақсадни амлага ошириш учун ўтган йили Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ундан кейин бу мамлакст ТИВ раҳбари Ҳиндистон, Эрон ва Покистонга сафар қилди.

Ўзбекистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовинини покистонлик масъуллар билан учрашгани ҳам Тошкент давлатининг узоқ муддатли  манфаатларини инобатга олиб иш олиб бораётгалигидан гувоҳлик беради.

Ёрлиқ