Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойга ташриф буюради
(last modified Sat, 21 Apr 2018 07:23:42 GMT )
апрел 21, 2018 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

23-25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Кун. уз сайтига кўра, Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Ёрлиқ