Эдуардс Стипрайс Ўзбекистонда ЕИ делегациясига бошчилик қилади
август 27, 2016 12:30 Asia/Tashkent
-
Эдуардс Стипрайс
Латвиялик Эдуардс Стипрайс Ўзбекистонда Европа Иттифоқи делегациясига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар қилган.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Эдуардс Стипрайсни ушбу лавозимда ишлашини тасдиқлаган.Эдуардс Стипрайс бу вазифага қадар сиёсий директор сифатида ташқи ишлар вазирлигида давлат котиби ўринбосари бўлиб ишлаган.
У 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб янги лавозимида иш бошлаши режалаштирилган.Эдуардс Стипрайс Ўзбекистонда ЕИ делегацияси лавозимига болгариялик Юрия Штерка ўрнига келмоқда.
Ёрлиқ