апрел 25, 2018 10:14 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"Реал Мадрид\\\"

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 22 май куни "Қироллик клуби" академиясининг менежерлари Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича Ўзбекистонда ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришади.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув ва матбуот анжумани ўтказилади.

"Clinics" дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.

 

Ёрлиқ