Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари 8,5 миллиард доллардан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32696-Россиянинг_Ўзбекистон_иқтисодига_сармоялари_8_5_миллиард_доллардан_ошди
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Бугунги кунда Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари 8,5 миллиард доллардан ошди, деб хабар қилди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Леонид Покровский. l
(last modified 2018-08-22T17:54:53+00:00 )
апрел 25, 2018 10:34 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари
    Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Бугунги кунда Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига сармоялари 8,5 миллиард доллардан ошди, деб хабар қилди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Леонид Покровский. l

“Ўзбекистонга киритилган сармояларнинг умумий миқдори 8,5 миллиард доллардан ошди”, — деди Покровский.

Ундан ташқари Ўзбекистон товар айрбошлаш бўйича Россиянинг МДҲдаги савдо ҳамкорлари орасида тўртинчи ўринда. Хусусан, ушбу йилнинг январь-феврал ойларида ўзаро савдо миқдори 50%га ошиб 600 миллион доллардан ошди. Россия экспорти салкам 60 %га импорти эса 28 %га ошди.

Покровский айтишига қараганда, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ошишига Ўзбекистон қонунчилигининг валюта, божхона, солиқ соҳаларидаги либераллаштирув ҳамда ўзаро савдо-сотиқнинг ҳудудлар орасида оптималлаштируви сабаб бўлган.

2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга асосан металл, ёғоч, қоғоз, машина ва асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, минерал маҳсулотлар ва озиқ-овқатлар олиб келинган. Ўзбекистон эса Россияга тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, металлар ва улардан ясалган маҳсулотлар етказиб берган.