"Роскосмос" Ўзбекистонга биргаликда сунъий йўлдош ишлаб чиқаришни таклиф этди
(last modified Fri, 27 Apr 2018 14:18:15 GMT )
апрел 27, 2018 19:18 Asia/Tashkent
  • \
    \"Роскосмос\" Ўзбекистон

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Космик фаолият бўйича "Роскосмос" давлат корпорацияси Ўзбекистонга биринчи ўзбек сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишни қисман маҳаллийлаштиришни молиялаштириш таклифи билан чиқди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

"Роскосмос"нинг Марказий Осиёдаги вакили Анатолий Красниковнинг айтишича, Россия томони космик алоқа ва ерни масофадан туриб кузатиш тизими, сунъий йўлдош техникасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, юқори малакали кадрларни ўқитиш каби кенг қамровли масалаларда ҳамкорлик қилишни таклиф этиши мумкин.

"Биз Ўзбекистоннинг биринчи сунъий йўлдошини учиришни муҳокама қилдик, ўз таклифларимизни бердик ва умид қиламизки, ушбу йўналишда ҳаракатланишда давом этамиз. Бизда сунъий йўлдош ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонга кўплаб таклифлар мавжуд. Биз ўзбекистонлик ҳамкорларга ҳаттоки ишлаб чиқаришни қисман маҳаллийлаштиришни ҳамда Россия экспорт маркази орқали РФ молиявий манбаларидан фойдаланишни таклиф этамиз. Ўзбек томонининг фикрларидан келиб чиқадиган бўлсак, бу таклиф улар учун ҳам қизиқарли", — деди Красников.

Унинг қўшимча қилишича ҳамкорликни янада ривожлантиришга мамлакатлар ўртасида ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги тўсқинлик қилмоқда.

 

Ёрлиқ