Ўзбекистон Афғонистонга тез ёрдам машиналарини экспорт этмодқа
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32916-Ўзбекистон_Афғонистонга_тез_ёрдам_машиналарини_экспорт_этмодқа
Uzsanoatexport компанияси Uz Af Trading Company Ўзбекистон-Афғонистон савдо уйи билан биргаликда 28 апрель куни «SamAvto» корхонасида ишлаб чиқарилган 12 та Isuzu тез ёрдам автомобилларидан иборат биринчи партияни Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:54:57+00:00 )
апрел 29, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон
    Ўзбекистон Афғонистон

Uzsanoatexport компанияси Uz Af Trading Company Ўзбекистон-Афғонистон савдо уйи билан биргаликда 28 апрель куни «SamAvto» корхонасида ишлаб чиқарилган 12 та Isuzu тез ёрдам автомобилларидан иборат биринчи партияни Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дарё.уз сайтига кўра, автомобильлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг ўтган йил декабрида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ етказиб берилди.

2018 йил мобайнида Афғонистонга 5,7 миллион долларлик 121 та автомобиль етказиб берилиши керак.