Орол тубида янги газ конлари кўпаймоқда
(last modified Wed, 02 May 2018 13:31:57 GMT )
май 02, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • Орол тубида янги газ конлари кўпаймоқда
    Орол тубида янги газ конлари кўпаймоқда

«Устюрт геофизика экспедицияси» филиали жамоаси ҳозирги Устюрт кенглиги ва Оролбўйи ҳудудларида хорижий компаниялар («Лукойл», Eriell) билан ҳамкорликда табиий ер ости бойликларини қидирув ва тадқиқ қилиш ишларини олиб бормоқда.

Яқинда улар томонидан пастки Сургил кони очилиб, уни ўзлаштириш бўйича ишлар бошланди, деб ёзади ЎзА.

«Сургил кони мойдонидаги бурғилаш қудуқларидан шу кунгача 3 минг метрлик чуқурликкача юқорғи ва ўрта юра даври қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотлари олинаётган эди. Жорий йил бошида қуйи Сургил майдонида 3 минг 650 метрлик чуқурликдан, яъни қуйи юра даври қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотларини олиш бошланди, — дейди филиал мутахассиси Мақсет Реймов.

—Ушбу қуйи Сургил конининг очилиши биз учун янги йил совғаси бўлди». Бу майдонни тайёрлашда сейсмик дала партияси ишларининг ва бурғиланган қудуқларда отиб тешиш ишларини олиб борувчи кон-геофизика партияси ходимларининг ишлари аҳамиятли бўлди. Бундан олдин сўнгги йилларда Арислан, Ином, Қизил-Шали, Сайхун, Бесқала конлари очилган эди.

Сўнгги йилларда мамлакатнинг ёнилғи фондини кўпайтириш йўлларидан бири бўлган нефть ва газ геологияси соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президент ташаббуси билан Устюрт нефть-газ минтақасида геологик-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган дастурга мувофиқ, 2018 йилда ушбу минтақада олиб бориладиган ишларни жадаллаштирилиб яна 25 жойда қидирув-излаш ишлари якунланади. 

Ҳозирги кунда Устюрт минтақасида 4 минг 200 метргача чуқурликда жойлашган қуйи юра қатламларидан газ ва газ конденсати маҳсулотларини олиш чоралари кўрилмоқда.

Ёрлиқ