Ўзбекистон - Бельгия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
(last modified Sat, 05 May 2018 09:18:51 GMT )
май 05, 2018 14:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон - Бельгия
    Ўзбекистон - Бельгия

9 май куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон-Бельгия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Бельгияга ташриф чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон халқаро ташаббуслари нуқтаи назаридан» мавзусидаги семинарда ҳам иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилади. Етакчи иқтисодий тузилмалар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Ёрлиқ