Шошилинч хабар! Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ишдан олинди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ишдан олинди. Бу ҳақда KUN.UZ ахборот манбаси хабар берди.Қайд этилишича, Б.Парпиев бошқа ишга ўтказилган.
Маълум қилинишича, эндиликда у Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлайди.
Маълумот учун: Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган. 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитасига ким янги раис этиб тайинланиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.