Шошилинч! Самарқандга йўл олган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
(last modified Wed, 16 May 2018 08:35:48 GMT )
май 16, 2018 13:35 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. “Урал авиалиниялари”нинг Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёти “Қолцово” аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақида ўлка Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, 16 май куни, маҳаллий вақт билан соат 01:04 да Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган Airbus A320 самолёти “Колцово” аэропортига  фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт бортида 47 киши бўлган, жумладан 6 та экипаж аъзоси ҳам.

Қўниш вақти йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган. Қўниш сабаби – техник носозлик бўлиши мумкин.