Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасида янги шартнома имзоланди
Куни кеча Бутун жаҳон банки ва Ўзбекистон умумий миқдори 940 миллион долларлик кредит шартномасини имзолашди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Бу келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким учрашув чоғида имзоланди.
Ажратилган маблағлар Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, саноат корхоналарининг энергия тежамкорлигини ошириш, иситиш тармоқларини модернизациялаш, молиявий консултатив хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Бу кредитлар Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа портфелини 2,8 миллиард долларга кўпайтирди. Бугунги кунда у транспорт, таълим, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва сув таъминоти лойиҳаларни ўз ичига олади.