Маст эрини қутқармоқчи бўлган аёл сойга чўкиб кетди
(last modified Sat, 19 May 2018 08:00:51 GMT )
май 19, 2018 13:00 Asia/Tashkent
  • Маст эрини қутқармоқчи бўлган аёл сойга чўкиб кетди

13 май куни Наманган вилоят, Поп туман, Чодак қишлоғидан ўтувчи сойга ғарқ бўлган 33 яшар Сабоҳат Мирзораҳимованинг жаноза маросими бўлиб ўтди.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, 12 май оқшомида сойга чўкаётган эрини қутқариш учун ўзини сувга отган аёл жасади воқеадан бир неча соат ўтиб сой қирғоғидан топилган.

Уч фарзанднинг онаси бўлган Сабоҳат Мирзораҳимова Чодаксойга тушиб кетган эрини қутқариш учун ўзини сойга отган:

"Эри, Абдуқаҳҳор Эргашев, 1981 йилда туғилган. Маст ҳолда сойга тушиб кетган. Эрини қутқариш учун аёл ўзини сувга отган. Эрини қишлоқдошларидан бир нечтаси қутқариб олган, лекин аёлни сув оқизиб кетган," деди ички ишлар ходими.

У ҳодиса билан ҳозирда туман прокуратураси шуғулланаётганини билдирди.

Ёрлиқ