май 21, 2018 09:58 Asia/Tashkent
  • Польша ўзбекистонлик
    Польша ўзбекистонлик

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Польшада маҳаллий компаниялар раҳбарлари билан мамлакатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон томони ва Польшанинг 10 компанияси ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади. Мазкур компаниялар қурилиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳалари ихтисослашган.

Шунингдек, Польша ўзбекистонлик 3 минг нафар қурувчини ишга қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади.

Маълумот учун, ўтган йили Польшада ўзбекистонликларга 1200 дан ортиқ ишчи визаси берилган. Бу мазкур мамлакатда берилган рухсатномалар орасида 11-ўринни англатади.

Ёрлиқ