Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл қурилишида АҚШдан кўмак кутмоқда
(last modified Wed, 23 May 2018 04:47:29 GMT )
май 23, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев АҚШни Афғонистонда янги темир йўл қурилишини қўллаб-қувватлашга чақирди, чунки бу лойиҳа Марказий Осиёнинг геостратегиясини ва геоиқтисодиётини ўзгартиришга қодир. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев айтиб ўтди, деб ёзади Sputnik.

Дарё.уз сайтига кўра, унинг таъкидлашича, АҚШнинг Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа банки каби молиявий тузилмаларга таъсири жуда катта.

Сафоевнинг фикрича, «Мозори Шариф — Ҳирот» янги темир йўли қурилиши лойиҳаси фақат Афғонистон учун стратегик аҳамиятга эга эмас, балки унинг амалга оширилиши бутун Марказий Осиёнинг геостратегиясини ва геоиқтисодиётини ўзгартиришга қодир ҳамда Афғонистонда барқарорликни ва тинчликни таъминлашда ҳал қилувчи омиллардан бирига айланиши мумкин.

Сенат раиси ўринбосари қайд этишича, Америка томони ижроия органлари ва иқтисодий тузилмалар вакиллигида лойиҳани қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон ва Афғонистон «Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот» темир йўлини барпо этиш ҳақидаги битимни 2017 йил декабрда имзолаган эди.

Ёрлиқ