Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб-интернат директори ишдан бўшатилди
(last modified Thu, 24 May 2018 04:52:57 GMT )
май 24, 2018 09:52 Asia/Tashkent
  • Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб-интернат директори ишдан бўшатилди
    Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб-интернат директори ишдан бўшатилди

Самарқанд шаҳридаги 62-мактаб-интернат директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Ўқитувчиларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши курашиш бўйича комиссияси томонидан Самарқанд шаҳридаги 62-сонли махсус мактаб-интернат директори томонидан педагоглар ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақидаги хабар ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактаб-интернат директори муассаса ҳовлисида ишчи-ходимлар иштирокида ободонлаштириш ишларини ташкил қилганлиги аниқланди. Бироқ раҳбар ободонлаштириш ишларини нотўғри тарғиб қилган, жамоада норозилик кайфиятини уйғотган ва муассасада соғлом муҳитни ўрнатолмаган.

Комиссия тавсияси кўра мактаб-интернат директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги комиссия мактаб-интернат жамоаси билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилди ва ўқитувчилардан ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Ёрлиқ