Ўзбекистон – Қирғизистон парламентлараро комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
(last modified Wed, 30 May 2018 08:58:40 GMT )
май 30, 2018 13:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон – Қирғизистон
    Ўзбекистон – Қирғизистон

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Парламент аъзолари Риштон – Сўх йўли очилиши оқали янги туристик йўналишларни йўлга қўйиш, икки томонлама авиапарвозларни кўпайтириш, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўл линияси қурилишининг иқтисодиёт ривожига таъсири каби масалаларни кўриб чиқди.

Комиссия мажлисида Олий Мажлис билан Жогорку Кенеш ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг регламенти, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан Жогорку Кенеш девонининг илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

«Парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлиси юқори савияда ташкил этилди. Биз барча масалаларни муҳокама қилиб, келгусидаги муҳим вазифалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни белгилаб олдик,» – деди Жогорку Кенеш тўроғаси ўринбосари Асал Кодуранова.

Ёрлиқ