Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилди
(last modified Wed, 30 May 2018 15:35:46 GMT )
май 30, 2018 20:35 Asia/Tashkent
  • Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилди
    Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилди

2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Оҳундий бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда

Ташриф дастуридан ҳукуматда, ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, «Ўзавтотранс» агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Делегация Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.

Шу куннинг ўзида Тошкентга Эрон Ислом Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Али Акбар Меҳрфард бошчилигидаги делегация ҳам келди.

Эрон делегацияси агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг «Uzbekistan Agrotech Expo – 2018» халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг «Uzbekistan Agromash Expo – 2018» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент вилоятидаги қатор хўжаликларда бўлади.