Тошкент аэропортида қӯлга олинган ака-ука Дӯстмуҳаммедовлар нимада айбланган?
(last modified Sat, 02 Jun 2018 05:54:16 GMT )
июн 02, 2018 10:54 Asia/Tashkent
  • Тошкент аэропортида қӯлга олинган ака-ука Дӯстмуҳаммедовлар нимада айбланган?

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 яшар Аброл ва 53 яшар Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар 28 май куни Истанбул-Тошкент рейси билан Ўзбекистонга қайтгач, милиция ходимлари томонидан ушланди.

Ака-ука Дўсмуҳаммедовларнинг давлат томонидан тайинланган адвокати Шоҳиданинг (адвокат фамилиясини ОАВга айтмаган) айтишича, Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244- моддаcи, биринчи ва иккинчи қисми (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш; диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланиб, қидирувга берилган бўлган:

- Улар қидирувда бўлган, мана ўзлари келишди, энди ўшанга қараб текширишади. Кейин авф этиш тадбиқ қилинади. Буларни сиртдан қамоққа олишга аввал қарор қилинган, энди ўшани отмен қилиш керак. Менимча, ҳозир шу нарсани ҳал қилишяпти,- деди адвокат.

  Тошкент шаҳар прокуратурасининг 16-бўлим прокурори Жаҳонгир Исмоилов эса бу ҳақда телефон орқали ҳеч қандай маълумот бермаслигини айтган.

2017 йил 15 июнда президент Мирзиёев мамлакат имомлари ва диний хизматчилар иштирокида ўтказган видеоселектор мажлисида "қора рўйхат"га тушган диндорларни қайта текшириш, қамоқдаги диндорларнинг оиласи билан ишлаш ҳақида топшириқ берган эди

2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасасида имом хатиблар билан учрашар экан, президент "қора рўйхат"да турган 17 минг мусулмондан 16 минг нафари рўйхатдан чиқарилганива улардан 9 минг 500 нафари иш билан таъминланганини айтган эди.

Ёрлиқ