Ўзбекистон ТИВда бирданига уч давлат элчилари билан музокаралар бўлиб ўтди
(last modified Sat, 02 Jun 2018 14:26:21 GMT )
июн 02, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда бирданига уч давлат элчилари билан музокаралар бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ТИВда бирданига уч давлат элчилари билан музокаралар бўлиб ўтди

2018 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Кувайт давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Ал-Жийрон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Венгрия фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистон-Венгрия кун тартибидаги жорий ва истиқболли масалалар муҳокама қилинди.

Ёрлиқ