Ўзбекистонда Қуръони карим ва тажвид бўйича ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
(last modified Sun, 03 Jun 2018 03:49:20 GMT )
июн 03, 2018 08:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Қуръони карим ва тажвид бўйича ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
    Ўзбекистонда Қуръони карим ва тажвид бўйича ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда жорий йил 10 июнидан бошлаб Қуръони карим ва тажвид бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди

Президентнинг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда жорий йил 10 июнидан бошлаб Қуръони карим ва тажвид бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.

1 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда курсларда билим олиш истагини билдирганларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланди.

Ўқув курсларига 2018 йилнинг 1—3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.