Стокгольм суди терактда гумон қилинаётган Оқилов бўйича ҳукм чиқаради
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Стокгольмда терактда гумонланаётган Раҳмат Оқилов бўйича суд ҳукми 7 июн куни эълон қилинади, деб хабар қилди РИА Новости Стокгольм судига таянган ҳолда.
Ушбу иш бўйича суд жараёни 13 февралдан 2 майгача олиб борилди.
Қораловчи томон Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини ва унинг кейинчалик Швеция ҳудудига киришни умрбод таъқиқлаш шарти билан мамлакатдан чиқариб юборилишини қатъий талаб қилмоқда. Швеция қонунчилигига кўра, умрбод қамоқ жазосини олган шахс 18 йилдан сўнг жазо чорасини ўзгартириш бўйича судга илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Айбланувчи адвокати Йохан Эрикссон бундан аввал унинг ҳимоясида бўлган шахсга умрбод қамоқ жазосини берилиши мумкинлигини истисно қилмаганди. Шунингдек, Эрикссон сўзларига кўра, Оқилов ўз айбини тан олгани туфайли терговчиларнинг ишини анча осонлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрел Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. Орадан 500 метрдан зиёд масофа ўтгач, у Åhlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.