Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида қўшимча авиарейслар жорий этилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34780-Тошкент_Москва_Тошкент_йўналишида_қўшимча_авиарейслар_жорий_этилади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йил 18 июндан бошлаб Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни жорий этади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:55:28+00:00 )
июн 09, 2018 12:35 Asia/Tashkent
  • Тошкент—Москва—Тошкент
    Тошкент—Москва—Тошкент

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йил 18 июндан бошлаб Тошкент—Москва—Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни жорий этади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.

Қўшимча рейслар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари замонавий лайнерларда амалга оширилади.

Парвозлар жадвали қуйидагича ( маҳаллий вақт):

HY-613 Тошкент 13:00 — Москва 15:15;

HY-614 Москва 16:45 — Тошкент 22:35.