июн 10, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • Владимир Норо
    Владимир Норо

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши Владимир Норовни 2019 – 2021 йилларда ташкилот бош котиби лавозимига сайлади, деб хабар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда Норов тожикистонлик Рашид Алимов ўрнида фаолият юритади. Айни дамда Владимир Норов Норов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар Институти директори лавозимида ишлайди.

Шунингдек Тожикистон намояндаси Жумахон Ғиёсов ШҲТнинг минтақавий аксилтерор тизилмасининг ижроий қўмитаси директори этиб тайинланди.

ШҲТ раислиги ҳам Қирғизистон републикаси зиммасига ўтди.

 

Ёрлиқ