Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни табриклади
июн 12, 2018 12:14 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Путинни 12 июнь - Россия куни билан табриклаган
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Путинни 12 июнь - Россия куни билан табриклаган.
Россия куни Россия Федерацияси давлат байрами ҳисобланади. 1992 йилдан бери ҳар йили нишонланиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюргани хабар берилганди.