Ўзбекистон пойтахтида хавфсизлик чоралар кучайтирилди
(last modified Tue, 30 Aug 2016 13:21:26 GMT )
август 30, 2016 18:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти
    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти борасида айрим оммавий ахборот воситаларни хабарлар тарқатилганлиги ортидан Россия оммавий ахборот воситалари Тошкент шаҳрида хавфсизлик чораларни кучайтирилганлиги ҳақида хабар тарқатдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Фарғона ахборот агентлиги  Ўзбекистон президентини 26 йил давомида бу мамлакатни бошқариб келганидан кейин 78 ёшида вафот қилганини хабар қилган.

Аммо Ислом Каримовни вафоти борасида бир бирига зид хабарлар турли оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилмоқда.

Канюс ахборот агентлиги ҳам Ўзбекистон ҳукуматига яқин масъуллар Ислом Каримов ўлими борасидаги хабарларни рад этишганини эълон қилган.

Ўзбекистон Президент аппарати баъзи ОАВларда тарқалган Ислом Каримов вафоти ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Президент аппарати баъзи ОАВларда тарқалган Ислом Каримов вафоти ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда Ўзбек радиоси хабар берди.

Ислом Каримов касалхонада, унинг ҳоли стабил, деб хабар қилди президент аппарати. Бироз олдин “Фарғона” ахборот агентлиги, ўз манбааларига таяниб,  Ислом Каримовнинг  вафот ҳақида хабар тарқатган эди. “Вафот ҳақидаги хабарлар ёлғон, Президент шифихонада, унинг ҳоли стабил”, — дейилган президент аппарати хабарида.