Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов билан учрашди.
(last modified Wed, 20 Jun 2018 14:05:45 GMT )
июн 20, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов билан учрашди
    Ўзбекистонда бўлиб турган Афғонистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов билан учрашди

20 июнь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув бошида Муҳаммад Ҳаниф Атмар қурғоқчиликдан жабр чеккан Афғонистон халқига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди. Президент маслаҳатчиси Афғонистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди. У 26—27 март кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича изчил ва тизимли ишлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18 июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқейини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг жадал ривожланиши мамнуният билан таъкидлади ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Ёрлиқ