Қозоғистон ва Ўзбекистон бизнес-омбудсманлари ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Қозоғистон Республикаси тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича вакили Болат Палимбетов ва Ўзбекистон Республикаси Президети ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ўртасида битим имзоланди.
Қозоғистоннинг «Атамекен» Тадбиркорлар миллий палатасининг «Қонун устуворлиги — Қозоғистон иқтисодиётининг барқарор тараққиёти кафолати» форуми доирасида Қозоғистон Республикаси тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича вакили Болат Палимбетов ва Ўзбекистон Республикаси Президети ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ўртасида битим имзоланди. Бу ҳақда «Атамекен» расмий сайтида хабар берилди.
Ҳужжат икки мамлакат ўртасида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласидаги ҳамкорликни ва ахборот алмашинувини кўзда тутади. Томонлар ишбилармонлик иқлимини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаарлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бирга ишламоқчи.
Давлатларнинг миллий қонунчилигини тўғри қўллаш бўйича маслаҳат-ҳуқуқий ёрдам, илмий-амалий анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳам назарда тутилган.