Ўзбекистонда илк бор «Фуқаролар учун бюджет—2018» нашри чоп этилади
Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда «Фуқаролар учун бюджет — 2018» нашри чоп этиладиган бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларни бюджет тизими, 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини шакллантириш ва уларнинг параметрлари ҳақида кенг хабардор қилишдир.
Шу билан бирга, мазкур нашр бюджет сиёсати мақсадлари ва устуворликларини яхшироқ тушунишга қаратилган бўлиб, фуқароларни бюджетни муҳокама қилиш ва унинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнига жалб қилишга ёрдам беради.
«Фуқаролар учун бюджет—2018» нашри яқин кунларда расман тақдим этилади.
Ушбу нашр Молия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тайёрланган.