Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига тўсиқ қўйилди
Ўзбекистондаги етакчи ахборот-таҳлилий сайтлари — «Kun.uz», «Xabar.uz», «Qalampir.uz», «Sof.uz», «Azon.uz»га кириш қийинлашган. Бу ҳолат уч кундан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам кузатилмоқда. Бунга нима сабаб бўлди?
Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрлари 18 июндан бери муаммолар гирдобида. Сайтлар бу муаммолар техник эмас, сунъий бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда дарё уз сайти хабар берди. Ўзбекистонда 18 июндан бери бир қатор етакчи ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келмоқда.
Улар орасида «Kun.uz» ҳам бор. Интернет-нашр таҳририяти 23 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. Баёнотда бу муаммо фақат техник эмас, балки сунъий бўлиши мумкинлигига урғу берилган.
Кун узнинг банёотида қайд этилишича, Ўзбекистондаги етакчи ахборот-таҳлилий сайтлари — «Kun.uz», «Xabar.uz», «Qalampir.uz», «Sof.uz», «Azon.uz»га кириш қийинлашган. Бу ҳолат уч кундан буён Ўзбекистон ҳудудида ҳам, жаҳон миқёсида ҳам кузатилмоқда.