Россия ва Ўзбекистон дипломатлари Москва шаҳрида учрашишди
август 31, 2016 12:30 Asia/Tashkent
Томонлар МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 2016-йилнинг 30-август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига кўра вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати. Хабарда таъкидланишича, Россия томонидан ТИВ МДҲ Биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов бошчилигидаги делегация иштирок этган. Маслаҳатлашувлар давомида МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.