Ўзбекистон Хуросоний Разавийнинг Ўрта осиёга экспорт қиладиган дарвозасидир
Хуросоний Разавийнинг саноат, маъдан ва тижорат ташкилотининг ташқи савдо идорасининг раисига кўра, Ўзбекистон ушбу вилоятнинг Ўрта Осиёга экспортини янада ривожлантириш йўли бўлиб, мазкур мамлакатларга экспорт қилиш учун дарвоза вазифасини ўтайди.
Муҳаммадали Амирфахриён душанба куни Ирна ахборот агентлиги билан суҳбатида шундай айтдики, ўтган йили Ўзбекистон Хуросоний Разавийнинг экспорт қиладиган мамлакатларининг ўн биринчиси эди.
Аммо, бу йил амалга ошган дастурларга биноан Ўзбекистон бир неча поғонага кўтарилди ва ушбу вилоятнинг экспорт мақсадини кўзлайдиган еттинчи мамлакатга айланди.
Хуросоний Разавийнинг саноат, маъдан ва тижорат ташкилотининг ташқи савдо идорасининг раисига кўра, ушбу вилоятининг Ўзбекистонга экспорт қиладиган товар маҳсулотлари, озиқ-овқат, тиббиёт ускуналари, дори, автомашиналарнинг эҳтиёт қисмлари, тикув машиналари, метал, полиэтилен, керамика, плиткалар ва бошқа турли хил маҳсулотлардан иборатдир.
Унга кўра, ушбу ойда Ўзбекистоннинг тижорат бўйича делегацияси Хуросони Разавийга ташриф буюради. Бунга жавобан ушбу вилоятнинг делегацияси ҳам Ўзбекистонга сафар қилади.