Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан бўлажак тадбирлар муддатини муҳокама қилди
(last modified Tue, 03 Jul 2018 15:25:36 GMT )
июл 03, 2018 20:25 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан бўлажак тадбирлар муддатини муҳокама қилди

Бугун   Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Суҳбат давомида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17-май кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди», дейилади хабар матнида.

Маълум қилинишича, учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси тез орада ўз миссиясини якунлаб, унинг ўрнига янги элчи фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Оқ уй ахборотига кўра, Америка Президенти Доналд Трамп Давлат департаменти котиб ёрдамчисининг ўринбосари Дэниел Розенблюмни ушбу лавозимга тавсия этган.