Диққат! Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кӯтарилиши мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36096-Диққат!_Ўзбекистонда_ҳаво_ҳарорати_45_даражагача_кӯтарилиши_мумкин
Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри
(last modified 2018-08-22T17:55:54+00:00 )
июл 07, 2018 14:13 Asia/Tashkent
  • Диққат!  Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кӯтарилиши мумкин

Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри

"7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.