Термизда Афғонистон консулхонаси очилади
(last modified Mon, 09 Jul 2018 12:47:38 GMT )
июл 09, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Термизда Афғонистон консулхонаси очилади
    Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

Афғонистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 8 июль куни «Арг» саройида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди

Айни вақтда Афғонистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи давомида Термизда Афғонистон консулхонасини очишга келишиб олинди. 

«Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, биринчи навбатда Афғонистон президентининг 2017 йил декабрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи ва юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.

Мазкур йўналишда йирик инвестицион, транспорт-коммуникациявий, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда Ўзбекистон Афғонистоннинг Термизда консуллик очиш тўғрисидаги мурожаатига розилиги тасдиқланди», – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашишган.

Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатишдаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирган.

Учрашувда ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибида турган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.